Жаҳон | 11:34 / 22.09.2015
4739
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев БМТ Бош ассамблеяси сессиясида чиқиш қилади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош ассамблеясининг Нью-Йоркда ўтадиган 70-сессиясида чиқиш қилади. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Кутилишича, Назарбоев ассамблеянинг умумий дебатлари доирасида чиқиш қилади, БМТ минг йиллик мақсадлари реализацияси ва 2030 йилга қадар барқарор ривожланиш мақсадларини кўриб чиқишга бағишланган, шунингдек, экстремизмга қарши кураш бўйича саммитда иштирок этади. Назарбоев сессияда БМТ бош котиби Пан Ги Мун таклифи билан қатнашиши айтилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш