Жаҳон | 13:47 / 23.09.2015
3582
1 дақиқада ўқилади

Чолғу квартети глобал исишнинг 134 йилини мусиқада ифода этди

Миннесота университети география профессори Скотт Сент-Жорж ва унинг талабалари торли чолғу квартети учун 1880 йилдан буён бўлаётган иқлим ўзгаришларини ифода этиб берадиган мусиқа яратдилар. Бу ҳақда Popular Science нашри хабар бермоқда.

Квартет асбобларининг партиялари (скрипкалар, альт ва виолончель) тўрт минтақадаги иқлим ўзгаришларини акс эттиради: тропикда, ўрта кенгликларда, юқори кенгликларда ва Арктикада. Паст оҳанглар совуқни, юқорилари эса иссиқни ифодалайди. Асар 1880 йил маълумотларидан бошланади. Мусиқа оҳанги секин-астa кўтарилиб боради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш