Жаҳон | 10:07 / 24.09.2015
2160
1 дақиқада ўқилади

Жон Керри мусулмонларни Қурбон Ҳайити билан табриклади ва қочқинларга ёрдам кўрсатишга чақирди

АҚШ давлат котиби Жон Керри мусулмонларни Қурбон Ҳайити билан табриклади. Табрик чоғида у барчани қочқинларга ғамхўрлик қилишга чақирди.

“Бу омади келмаган, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги зўравонликдан қочишга мажбур бўлаётган одамларга хайр ва ёрдам қилиш вақтидир”, - дейилади Керрининг мурожаатида.

Унинг қўшимча қилишича, “ушбу муқаддас кунларнинг асл руҳи инсонларга, динидан қатъи назар, гуманитар ёрдам кўрсатишда намоён бўлади”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш