Жаҳон | 07:27 / 27.09.2015
2964
1 дақиқада ўқилади

Франция ТИВ: Суриянинг сиёсий келажагида Асадга ўрин йўқ

Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус Сурия президенти Башар Асад сиёсий ўтиш ўтказилгандан кейин мамлакат ҳокимиятида ҳеч қандай роль ўйнай олмайди, деб айтди.

“Асад жорий бетартибликка жавобгар. Агар биз Сурия келажаги Асад билан бўлади десак, унда ўзимизни барбодликка дучор қилган бўламиз”, деб айтди Фабиус.

Фабиус Франция яқин кунларда Ўрта Шарқда Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик жараёнининг қайта кўриб чиқилишини талаб қилишини қўшимча қилди. Фабиус бу икки давлат ўртасидаги жорий муносабатларни сақланиши фақатгина “ИШИД” террорчилик гуруҳига қўл келишидан огоҳлантирди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш