Жаҳон | 14:36 / 30.09.2015
2539
1 дақиқада ўқилади

Киевда Москва билан боғлиқ кўчалар номи ўзгартирилади

Украина раҳбарияти Киевдаги Москва билан боғлиқ топонимияни ўзгартиришга қарор қилди, деб хабар беради Украинанинг “Вести” газетаси.

Бюджет комиссияси бу борадаги тўрт лойиҳани қўллаб-қувватлади. Улар парламентнинг тез кунларда бўладиган сессияларидан бирида муҳокамага киритилади.

Уларга кўра, Московская кўчаси Старопечёрскаяга ўзгартирилади; Москва кўприги унинг меъмор Георгий Фукс номи билан айтилади; Московская майдони Демеевская, Москва шоҳкўчаси эса Куреневский деб ўзгартирилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш