Жаҳон | 09:05 / 01.10.2015
11868
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Россия авиацияси Сурияда “ИШИД” объектларини яксон қилаётгани акс этган видео жойлаштирилди

Россия Мудофаа вазирлиги интернетда Россия авиацияси томонидан Суриядаги “ИШИД” объектларига зарба берилаётгани тасвирланган лавҳаларни жойлаштирди.

Видеоёзув Мудофаа вазирлигининг Youtube’даги расмий каналида ва Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилди “Авиациянинг замонавий қурол-аслаҳа билан жиҳозланган зарбдор самолётлари “ИШИД”нинг 8 та объектига зарба берди. Бу объектлар орасида қурол-аслаҳа ва ўқ-дори, ёқилғи-мойлаш материаллари омборлари, жанговор техника, бошқарув пунктлари, алоқа узеллари, транспорт воситалари бор. Барча нишонлар йўқ қилинди”, дейилмоқда видеога берилган изоҳда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш