Жаҳон | 17:58 / 02.10.2015
2849
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги портлашда 14 киши ҳалок бўлди

Нигерия шимоли-ғарбидаги портлаш натижасида 14 нафар киши ҳалок бўлди, 39 киши яраланди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучларининг Твиттердаги расмий саҳифасида маълум қилинган. Портлаш Борно федераль штати маркази бўлмиш Майдугури шаҳрида амалга оширилган.

Маълум қилишларича, портлаш ускунаси худкуш террорчи томонидан ишга туширилган. Мамлакат қуролли кучлари вакилининг хабар беришича, теракт “Боко Харам” террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш