Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Мудофаа вазирлиги Суриядаги Россия ҲКХ ҳақидаги айбловларни “қуруқ сафсата” деб атади
Оммавий ахборот воситалари Россиянинг Суриядаги авиазарбалари борасидаги миш-мишлар операция бошланишидан илгари тарқатилган. Бу ҳақда журналистларга Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилмоқда.
“Бу маълумотларнинг бари аниқ далилларга асосланмаган қуруқ сафсата. Сизларга бир нарсани эслатиб қўймоқчиман. Бу каби миш-мишлар ахборот провакацияси бўлиб, операциялар бошланишидан илгари тўқиб чиқарилган” — деди Конашнеков.
Унинг сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги ҳар куни икки марта кенг жамоатчиликни Сурияда ўтказилаётган операциялар тўғрисидаги маълумотлар билан таништириббормоқда.