Жаҳон | 19:16 / 02.10.2015
8223
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Сахалин оролига иккита табиий офат ёпирилди

Сахалин ороли кучли бўрон ва сув тошқинидан азият чекмоқда. Яқинда бу ерга кучли циклон оқими бостириб келди. Синоптикларнинг ҳисоб китобига қараганда, бир ойлик ёмғирнинг учдан бир қисми ёғиб бўлган. Оролда шамол тезлиги сониясига 63 метрни ташкил этяпти.

Табиий офат етарлича зарар етказишга улгурди. Дарахтларни томири билан суғуриб, автомобилларни ағдариб, уй томларини учириб ва электр узайтиргичларини ишдан чиқарди. Қирғоқбўйи туманлар кўчасини сув босган. Сахалин билан қитъани боғлаб турувчи Ванино-Холмск паром йўли ёпиб қўйилди. Темир йўл ҳаракатлари ҳам тўхтатилди.


Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, 3 октябрда об-ҳаво яна ўз қайсарлиги давом эттиради. Келаси жума куни эса Сахалин вилоятида янги циклон келиши кутилмоқда.