Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РМВ: Россия самолётларининг Суриядаги авиазарбалари оқибатида “ИШИД” жангарилари бошқарув пункти вайрон қилинди
Россия ҳарбий-коинот авиация гуруҳи Суриядаги операция давомида “ИШИД” жангариларининг бошқарув пунктини йўқ қилди, деб айтилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот баёнотида.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.
Унинг айтишича, кун давомида Су-34, Су-24М ва Су-25 самолётларининг 14 та парвози амалга оширилди.
“Кун давомида Россия авиация гуруҳи “ИШИД”нинг Суриядаги объектларига аниқ зарбалар берди. “Хмеймим” авиабазасидан 14 та парвоз амалга оширилди. Парвозлар давомида “ИШИД”нинг 6 та объектига зарба берилди”, деб айтди Конашенков.
Вайрон қилинган “ИШИД” бошқарув пункти Идлиб вилоятидаги Хон-Шайхун аҳоли пункти ҳудудида жойлашган бўлган.