Жаҳон | 15:46 / 04.10.2015
4095
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Россиянинг Суриядаги хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев расмий Бишкек Россиянинг Сурияда ИШИД позицияларига авиазарбалар бераётганини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
“ИШИДга қарши Сурия ҳудудида кураш Қирғизистон манфаатларига ҳам жавоб беради деб ўйлайман, бу жиҳатдан биз Россия ИШИДнинг Суриядаги позицияларига зарба беришини қўллаб-қувватлаймиз”, - унинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.
Унинг таъкидлашича, ИШИДга “биринчи марта бундай самарали авиазарбалар берилиши”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш