Жаҳон | 16:11 / 04.10.2015
9698
1 дақиқада ўқилади

Россия Сурияда юқори аниқликдаги бошқарилувчи Х-29Л ракетасидан фойдаланмоқда

Россия ҳаво космик кучлари Суриядаги ҳарбий операцияда аниқликдаги бошқарилувчи Х-29Л ракетасидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда идора вакили, полковник Игорь Климов маълумот берди.
“Ҳаво-юза” тоифасидаги Х-29Л ракетаси автоматик нишонга олувчи лазерли асосга эга. Ракета учирилганда, учувчи нишонга лазер нурини тушириб туради, самолёт эса манёврни давом эттириши мумкин бўлади”, - деди у.
Ракета нишонларга плюс-минус 2 м аниқликда тегади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш