Жаҳон | 07:50 / 05.10.2015
7964
1 дақиқада ўқилади

ИШИД жангарилари Пальмирадаги Триумфал аркни портлатиб юборишди

Суриянинг Пальмира шаҳридаги антик даврга оид обидалардан яна бири бўлмиш Триумфал арк ИШИД жангариларининг навбатдаги хунрезлиги нишонига айланди.

As-Safir нашрида маълум қилинишича, ушбу меъморий обида улкан миқдордаги портловчи моддалар сарфланиши орқали йўқ қилинган.

Қайд этиш керакки, милоддан аввалги 2-асрга мансуб арк шу давргача тарих силсилаларига дош бериб, ўзининг 20 метрлик баландлигини сақлаб келганди.

Олимлар мамлакатдаги сиёсий инқироз туфайли барча тарихий обидаларнинг йўқотилишидан хавотир олишмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш