Жаҳон | 15:37 / 05.10.2015
5285
1 дақиқада ўқилади

Россия: Суриядаги операция ИШИДда бошқарувни издан чиқаришга йўналтирилган

Россия ҳаво космик кучларининг Сурияда амалга ошираётган авиазарбалари ИШИД гуруҳининг бошқарув тизими ва моддий-техник таъминотини издан чиқаришга қаратилган.

Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили майор Игорь Коронашенко матбуот анжумани чоғида хабар қилди.
“Барча зарбалар ИШИД гуруҳининг бошқарув тизими ва моддий-техник таъминотини издан чиқаришга қаратилган”, - деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш