Жаҳон | 12:55 / 06.10.2015
5663
1 дақиқада ўқилади

БМТ: Сурия осмонида авиациянинг кўплиги жиддий хавф туғдиради

Сурия ҳаво ҳудудида турли коалицияларнинг ҳарбий операциялар ўтказаётганлиги хавфли вазиятни юзага келтирмоқда. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнот берди.

“Турли коалициялар Сурия осмонида операциялар ўтказмоқда. Бу нозик вазиятни юзага келтирмоқда, ва бу вазият хавф-хатарга тўладир”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Мисол тариқасида у Туркия ҳаво чегарасининг Россия самолёти томонидан бузилишини келтирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш