Жамият | 12:23 / 06.10.2015
4554
1 дақиқада ўқилади

КХДР нью-йорклик талабани озодликка чиқарди

Шимолий Кореядаги беш ойлик қамоқдан сўнг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида таҳсил олувчи 21 ёшли талаба озодликка чиқарилди. Айни пайтда у Жанубий Кореяда, деб ёзмоқда New York Magazine.

Жанубий Корея фуқароси ҳисобланган Чжу Вон Мун доимий равишда АҚШда истиқомат қилади. Нью-Йоркдаги бизнес мактабини тамомлагандан сўнг у Хитой орқали Шимолий Кореяга саёҳат қилишга қарор қилган ва 2015 йилнинг 22 апрель куни ҳибсга олинган.

Чжу Вон Муннинг маълум қилишича, у ўзининг ҳаракатлари ноқонуний эканини билмаган, бироқ мазкур ҳодиса Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларга яхши таъсир кўрсатишига умид билдирди.
Айни пайтда Жанубий Корея ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш