Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:35 / 06.10.2015
3859
1 дақиқада ўқилади
Назарбоев ва Порошенко Остонада Минск келишувлари ижросини муҳокама қилишади
Қозоғистон ва Украина президентлари Нурсултон Назарбоев ва Пётр Порошенко Остонада учрашуви ўтказиб, Минск келишувлари ижроси бўйича музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Назарбоевнинг матбуот хизмати хабар берди.
Порошенконинг Қозоғистонга расмий ташрифи 9 октябрь куни бўлиб ўтади. Икки давлат раҳбари ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишади.
“Нурсултон Назарбоев ва Пётр Порошенко жаҳон сиёсати кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, Минск келишувларининг ижроси масаласини муҳокама қилишлари кутилмоқда”, - дейилади хабарномада.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш