Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва АҚШ самолётлари Сурияда биринчи марта “кўришишди”
АҚШнинг Туркиядаги авиабазадан парвозларни амалга оширадиган F-16 қирувчиларининг учувчилари Сурия осмонида биринчи марта Россия самолётларига дуч келишди. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-лейтенант Чарльз Браун CBS телеканалига берган интервьюсида хабар қилди.
Унинг сўзларига қараганда, Россия самолётлари АҚШ самолётларига 30 км масофагача яқинлашишган, шу боис икки томон ҳам бир-бирин кузатиш имкониятига эга бўлган.
“Учувчисиз самолётимизга бор-йўғи бир неча миль масофага яқинлашишди, учувчилар томонидан бошқариладиган самолётларимиз билан уларнинг орасидаги масофа эса 20 милдан ошмади”, - деди зобит.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Россия мудофаа вазирликлари Суриядаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш борасида ҳужжат тайёрлаётганликлари маълум қилинди.