Жаҳон | 16:15 / 07.10.2015
4644
1 дақиқада ўқилади

Ироқ Россиядан ИШИДга қарши курашишда ёрдам сўраши мумкин

Расмий Бағдод яқин кунларда ўз ҳудудида ҳаракат қилаётган ИШИД жангарилари позицияларига авиазарбалар бериш бўйича Россияга мурожаат йўллаши мумкин. Бу ҳақда Ироқ парламенти мудофаа қўмитаси раҳбарига таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, парламентарий “Ироқ ИШИДга қарши кураш ишида АҚШдан кўра Россия муҳимроқ ўрин тутишини истайди”, деб таъкидлаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш