Жаҳон | 19:28 / 07.10.2015
2433
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев 3-4 ноябрда Буюк Британияга расмий ташриф уюштиради

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2015 йилнинг 3-4 ноябрь кунлари Буюк Британияга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда Қозоғистоннинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, Британиянинг Марказий Осиё бўйича вазири Тобиас Эллвуд 8-9 октябрь кунлари Остонада бўлади. Бу Эллвуднинг Қозоғистонга биринчи ташрифи бўлади.

Сафар чоғида Назарбоевнинг жавоб ташрифининг ташкилий томонлари батафсил муҳокама қилинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш