Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонлик аёл Остонадаги осмонўпар бино деразасидан сакраб ҳалок бўлди
Қозоғистон пойтахтидаги “Зумрад квартал” бизнес-маркази биносидан сакраб, олинган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди BNews.kz Остона ИИБ матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.
Ҳодиса 7 октябрь кундузи пойтахтнинг маъмурий марказидаги гавжум ҳудудда содир бўлди.
Воқеа жойида полиция ва тиббий тез ёрдам ходимлари фаолият олиб бормоқда.
Гувоҳларнинг айтишича, аёл киши 29-қаватдан ўзини ташлаб юборган.
Полиция ҳалок бўлган аёлнинг шахсини аниқлади. Маълум бўлишича, Оқмола вилоятидан 57 ёшли ўз жонига қасд қилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.