Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:28 / 07.10.2015
6011
1 дақиқада ўқилади
Россия самолётлари ИШИДнинг ҳарбий қуроллар сақланадиган заводини йўқ қилди
Россия авиацияси ИШИДнинг Дамашқдаги ҳарбий қуроллар сақланадиган заводига авиазарбалар берди, деб маълум қилмоқда РИА «Новости».
“Гута туманидан (Дамашқ вилояти) узоқда бўлмаган ИШИДнинг ҳарбий қуроллар захираси жойлашган заводига Су-24М бомбардимончиси йўқ қилди. Объект авиазарбалар натижасида яксон этилган”, — деб маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков.
6 октябрда Россия авиацияси ИШИДнинг 12 объектига зарба берган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш