Спорт | 11:16 / 09.10.2015
4391
1 дақиқада ўқилади

Агуэро Эквадорга қарши ўйинда жиддий жароҳат олди

"Манчестер Сити" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро 8 октябрь куни 2018 йилги ЖЧ саралаши доирасида Эквадорга қарши кечган ўйин пайтида жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этган.

Ўйиннинг 19 дақиқасида у ўзига узатилган пасни қабул қилиш чоғида қалтис ҳаракат бажаргани учун бел қисмини шикастлаб олган. Унга тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва уни шифокорлар майдондан замбилга солган ҳолда олиб чиқиб кетишган.

Ушбу ўйин Аргентинанинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган.

Агуэронинг жароҳати қанчалик жиддийлиги бўйича аниқ маълумотлар йўқ.

Қайд этиш керакки, у "Манчестер Сити" сафида АПЛнинг 8-турида 5та гол урган ва турнир тўпурарлари сафига қўшилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш