Жаҳон | 14:14 / 09.10.2015
4255
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Франция Суриядаги ИШИД объектларига иккинчи марта зарба берди

Франция 9 октябрга ўтар кечаси иккинчи марта Суриядаги ИШИД террористик ташкилоти марралари бўйлаб авиазарбалар берди. Бу ҳақда Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан маълум қилди.
“Иккита “Рафаль” (самолёт) тайёргарлик лагерларига қарата бомба зарбаларини берди. Вазифа уддаланди”, - деди мудофаа муассасаси раҳбари Europe 1 радиосига берган интервьюсида.
Француз ҳарбий ҳаво кучлари ИШИД базаларига қаратилган илк зарбаларини 29 сентябрь тунида амалга оширган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш