Жаҳон | 15:10 / 12.10.2015
4205
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон мудофаа вазири коррупцияда айбланмоқда

Қирғизистон мудофаа вазирига нисбатан коррупцион иш очилди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.

“МХДҚ аксилкоррупция хизмати томонидан республика ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда оператив тадбирлар ўтказиш чоғида мудофаа вазирлигида бюджет пулларини ноқонуний ўзлаштириш бўйича коррупцион схема яратилгани аниқланди”, - деб хабар берди хавфсизлик хизмати матбуот бўлими.

Айтилишича, ҳарбий идоранинг олий мартабали амалдорлари “Аскар-Қурилиш” корхонаси орқали бюджет пулларини ўзлаштириб келган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш