Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бэйл агенти: “Роналду Гарэтдан кўп нарса ўрганса бўлади...”
“Реал Мадрид” ҳужумичиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт жамодаги икки етакчи — Роналду ва Бэйл ўзаро чиқиша олмаётгани ҳақда шарҳ берди.
“Улар бирга овқатланишмайди, аммо бу барчаси ёмон, дегани эмас. Улар ўртасида ҳеч қандай душманлик йўқ. Гарет — босиқ йигит. У Роналдудан бу томонлама буткул фарқ қилади.
Аммо, ўйлайманки, Гарэт Роналдуга кўп нарса ўргатса бўлади, айниқса, шерикчиликда ҳаракат қилишни.
Уни яхши қўллаб-қувватлашади. Унинг мақсади — жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиш. У жаҳондаги яхши модель ва энг яхши ички кийимлар сотувчиси бўлишни истайди, деб ўйламайман”, - деб айтиб ўтган Барнетт.