Жаҳон | 23:41 / 15.10.2015
3974
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда отлар GPS билан таъминланади

Қозоғистон жанубида отлар ўғирланишига қарши улар GPS-навигаторлар билан таъминладани, деб маълум қилмоқда Tengrinews Сайрам тумани ИИБ бошлиғи подполковник Даниёр Мейрхан берган маълумотларга асосланиб.

Ушбу метод Жанубий Қозоғистоннинг Сайрам туманида қўлланилади. Отлар териси остига билинар-билинмас чиплар ўнатилади. Бу эса уни ўғирлаб кетаётган ўғри ҳақда маълумот беради. Бир дона чип 40 минг тенге атрофида бўлади.

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, от ўғирланиши билан боғлиқ ҳодиса, от эгаларининг полицияга кечикиб хабар беришлари натижасида оғирлашмоқда. Чипнинг ўрнатилиши эса ўғирликни фош этишни осонлаштиради ва тезлаштиради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш