Жаҳон | 07:43 / 16.10.2015
5801
1 дақиқада ўқилади

Обама ва Эрдўған ИШИДга қарши курашни кучайтириш ва Россиянинг Суриядаги иштирокини муҳокама қилишди

АҚШ ва Туркия президентлари Барак Обама ва Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали суҳбатда ИШИДга қарши курашда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Сиёсатчилар, шунингдек, Россиянинг Суриядаги ҳарбий иштирокини муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда Туркия президенти маъмурияти.

Бундан ташқари, Обама суҳбат давомида 10 октябрда Анқарада содир этилган теракт муносабати билан турк халқига ҳамдардлигини билдирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш