Жаҳон | 18:09 / 16.10.2015
5913
1 дақиқада ўқилади

Россия штаби: жангарилар фақат бош кесишни эмас, жанг қилишниям билишади

Россия бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи Андрей Картаполов ИШИД жангарилари замонавий қуролга эгалигини, уларнинг махсус гуруҳлари эса яхши тайёргарлик кўрганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“ИШИД ҳақида гапирганда уларни оддий автомат ва узун ханжар кўтариб олган, бош кесишдан бошқасини билмайдиган жиноятчилар, бандитлар деб кўрмаслик керак. Улар жанг қилишниям билади, улар турли тактик приёмларни ўзлаштирган, буларни Ироқ ва Сурия армияларига қарши жангларда машқ қилишган.

Баъзан улар бу приёмларни муваффақият билан қўллайди”, - деди у.
Шунингдек, у ИШИД таркибида Саддам Ҳусайн армиясининг собиқ ҳарбийлари борлигини таъкидлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш