Жамият | 11:05 / 19.10.2015
3714
1 дақиқада ўқилади

Анқарадаги терактда гумон қилинаётган 4 киши қамоққа олинди

Анқара суди 10 октябрь куни амалга оширилган терактни ташкил этишга алоқадорликда гумон қилинаётган 4 кишини қўлга олиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Hürriyet нашри ёзмоқда.

Ёпиқ суд мажлиси 7 соат давом этди. Унинг якунига кўра қўлга олинганларнинг 2 нафари қўйиб юборилди.

10 октябрь куни Анқарада содир бўлган иккита портлаш оқибатида 102 киши ҳалок бўлган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш