Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:46 / 20.10.2015
4950
1 дақиқада ўқилади
Давлат Департаменти: АҚШ Асаднинг дарҳол кетишини талаб қилмаяпти
АҚШ маъмурияти Сурия президенти Башар Асад дарҳол ҳокимият тепасидан кетишини талаб қилмаяпти. Буни Давлат Департаментининг матбуот котиби Марк Тонер анъанавий брифинг чоғида тасдиқлади.
“Биз у эртагаёқ кетиши керак демаяпмиз. Биз Асад албатта эртага ёки эртадан кейин кетиши керак эмаслигини аниқ айтдик”, - деди у, АҚШнинг Асадга йўлланган, у Дамашқ сиёсий олимпини тарк этишга чақирилган мурожаатини тавсифлар экан.
Шу билан бирга, Тонернинг таъкидлашича, Асад “охир-оқибат ҳокимият тепасида қолиши мумкин эмас”.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш