Технология | 19:56 / 21.10.2015
2584
1 дақиқада ўқилади

Intel Хитойдаги заводга 5,5 млрд доллар сармоя киритади

Микропроцессорлар ишлаб чиқариш бўйича жаҳондаги энг йирик компания — Intel Хитойнинг Далянь шаҳрида жойлашган яримўтказгичлар заводига бир неча миллиардлик инвестиция киритиш ҳақида маълум қилди. Маълумотларга кўра, фабрика янги авлод хотира микросхемаларини ишлаб чиқаришга қайта йўналтирилади.

Яқин уч—беш йил ичида Intel Хитойдаги корхонага 3,5 млрд долларгача сармоя киритади, кейинчалик харажатлар миқдори 5,5 миллиард долларгача ортиши мумкин.

Қиймати тахминан 2,5 млрд долларга тенг завод фаолияти 2010 йилда бошланган эди. АҚШ ҳукумати томонидан Intel маҳсулотларининг Хитойга экспорти ҳажмига чекловлар жорий этилганидан сўнг коспания мазкур фабрикада эскирган 65 нм ли технологик жараён бўйича чиплар ишлаб чиқаришга мажбур бўлди.
2016 йилнинг иккинчи ярмида бу ерда доимий хотира-чиплари, хусусан, Micron билан ҳамкорликда тайёрланган 3D NAND чипларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш