Спорт | 21:56 / 26.10.2015
2415
1 дақиқада ўқилади

“Барселона” Маскерано иши юзасидан апелляция беради

«Барселона» “Эйбар” жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда (3:1) Хавьер Маскеранога кўрсатилган қизил карточка сабабидан аппеляция беради.

“Биз апелляция берамиз. Чунки, биринчидан, у ҳакамни ҳақорат қилмаган, иккинчидан, ҳакам ҳисоботидаги дақиқалар мавжуд эмас, шу боис у йўққа чиқиши мумкин”, – деди Каталония клуби директори Альберт Солер.

Аввалроқ Маскерано ҳакамни ҳақорат қилгани учун тўртта ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида маълумот берилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш