Жаҳон | 15:38 / 26.10.2015
2863
1 дақиқада ўқилади

Туркияда 2 нафар полициячи ИШИД тарафдорлари билан тўқнашувда ҳалок бўлди

Туркияда ИШИД гуруҳига мансуб жангарилар билан отишма чоғида 2 нафар полициячи ҳалок бўлди, 4 нафари жароҳат олди.

Маҳаллий ТВ орқали хабар берилишича, бугун эрталаб полициячилар Диёрбакр шаҳрида жангарилар истиқомат қилиб келган хонадонга бостириб киришган, келиб чиққан отишмада улардан 2 нафари ўлдирилган.

Полицияга махсус қисмлар билан бир қаторда зирҳли техника ҳам ёрдам берган. Маълум бўлишича, хонадон ИШИДнинг маҳаллий ячейкасига штаб-квартира сифатида хизмат қилган.
Отишма чоғида жангариларнинг 4 нафари ўлдирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш