Жаҳон | 20:45 / 27.10.2015
2075
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Афғонистонда 450 нафар ҳарбийини сақлаб қолади

Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллоннинг маълум қилишича, Британия қўшинлари Афғонистонда 2016 йилга қадар қолади. Уларнинг сони 450 нафар ҳарбийни ташкил этади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Британ ҳарбийлари афғон армиясига ҳарбий машғулотлар ўқитишда ёрдам беради.

Мудофаа вазирининг қўшимча қилишича, бу қарор Британиянинг Афғонистонда тинчликни сақлаш мажбуриятини кўриб чиққач қабул қилинган.
Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонда 2016 йил охирига қадар 9,8 минг нафар АҚШ аскари қолиши ҳақда маълум қилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш