Жаҳон | 12:11 / 27.10.2015
2901
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон қочқинларининг учдан икки қисми шаҳарларга ўрнашди

Жаҳон миқёсида барча қочқинларнинг 60 фоизи шаҳарларда яшайди. Бу ҳақда Халқаро қутқариш қўмитаси (IRC) раҳбари Дэвид Милибэнд Associated Press агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Бу барқарор тенденциядир. Жаҳондаги вазиятга боғлиқ равишда келиб чиқмоқда”, - маълум қилди мутахассис. 40қа яқин давлат ўз фуқароларига энг зарурий шарт-шароитларни яратиб бермайди, шунингдек, этник, диний, сиёсий келишмовчиликларни бартараф қила олмайди", деб таъкидлади IRC раҳбари.

Миграцион инқирознинг келиб чиқишида бирламчи жавобгарлик халқаро сиёсий тизим бўйнидадир. Келтирилишича, 20 млн киши айни кунларда қочқинлик мақомида, яна 40 млн киши бошпана сўрамоқда ёки ўз мамлакати ичида кўчган шахслардир. Бундан ташқари, 200 млн киши яхшироқ иқтисодий шароитларни қидириб, муҳожирликда юрибди.