Жамият | 09:02 / 27.10.2015
2724
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда эктремистик ҳолатлар миқдори ошганлиги маълум бўлди

Қирғизистонда 2015 йилда экстремизм билан боғлиқ 279 та факт аниқланган. Бу 2014 йилникига қараганда 20,7 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарномасида маълум қилинган.

Манба маълумотига кўра, улардан 122 таси бўйича жиноий иш қўзғатилган. “Турли экстремистик ташкилотларга аъзо 1,844 киши рўйхатга олинган”, - деб маълум қилади матбуот хизмати.