Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:01 / 27.10.2015
2567
1 дақиқада ўқилади
Вертолёт ҳалокати натижасида Ливияда 25 киши нобуд бўлди
26 октябрь, душанба куни Ливия пойтахти Триполи шаҳридан ғарба жойлашган ҳудудда бортида 25 нафар киши бўлган фуқаролик вертолёти ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Erem News портали. Натижада бортдаги барча инсон ҳалок бўлган.
Фалокат сабаблари ҳали аниқлаштирилмаган. Порталнинг маълум қилишича, вертолёт ҳалокатга учраган ҳудудда турли қуролли гуруҳлар қарама-қаршилиги давом этмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш