Жаҳон | 20:35 / 28.10.2015
3757
1 дақиқада ўқилади

Непалда биринчи марта коммунист аёл президент бўлди

Непалда мамлакат коммунистик партиясидан президентликка ўз номзодини қўйган аёлни давлат раҳбари этиб сайлашди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Мамлакат парламенти спикерининг маълум қилишича мамлакатнинг янги раҳбари Бидхая Деви Бхандари парламентдан 327 овоз олган, унинг рақиби 214. У Непал тарихидаги биринчи аёл президент бўлди.

Бхандари Коммунистик партияси раҳбарининг, айни дамда, мамлакат бош вазири Кхадга Прасад Олининг ўринбосари эди.

Янги президент Непал хотин-қизларининг ҳар бир соҳадаги ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаб келган. Жумладан, сиёсатда ҳам.