Ўзбекистон | 00:12 / 28.10.2015
4114
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Душанбедаги МДҲ давлатлари бош вазирлари кенгашига юбориладиган делегация таркиби борасида ҳали бир тўхтамга келмади

Тожикистон президенти 30 октябрда МДҲ давлатлари ҳукуматлар раҳбарлари кенгаши иштирокчиларини қабул қилади ва улар олдида нутқ сўзлайди, деб хабар берди Тожикистон ҳукуматидаги манба.

Манбанинг айтишича, Тожикистон етакчисининг МДҲ давлатлари бош вазирлари билан учрашуви Душанбедаги Миллат саройида бўлиб ўтади.

МДҲ давлатлари бош вазирлари кенгаши йиғилиши эса 2016 йил сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари раҳбарлари саммити бўлиб ўтган пойтахтдаги Коҳи Наврўз мажмуасида бўлиб ўтади.

Кенгаш йиғилишлари аввал тор, кейин кенгайтирилган таркибда ўтади.

МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишидан сўнг ОАВ вакиллари учун йиғилиш қатнашчиларининг иштирокидаги матбуот-анжумани бўлиб ўтади.

Душанбега Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Молдова, Озарбайжон ва Беларусь бош вазирларининг ташрифи кутилмоқда, уларга тожикистонлик ҳамкасблари Қоҳир Расулзода қўшилади.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон ва Туркманистонгина ўз делегацияларининг таркиби борасида ҳали бир тўхтамга келишгани йўқ.

Украина МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этмайди.