Жаҳон | 07:29 / 30.10.2015
2692
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Хитой адмираллари Жанубий-Хитой денгизидаги вазиятни муҳокама қилишди

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вакили АҚШ ва Хитой адмираллари Жанубий-Хитой денгизидаги вазиятни муҳокама қилишганини маълум қилди. Бу ҳада Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари адмирали Жон Ричардсон ва унинг хитойлик ҳамкасби, Хитой Халқ-озод қилиш армияси флоти қўмондони, адмирал У Шэнгли бир соат давомида видеоанжуман ўтказдилар. Анжуманда икки давлат флоти ўртасидаги муносабатлар, яқинда Жанубий-Хитой денгизида ўтказилган операциялар ва давлатлар ўртасида бу масалада муносабатларни яхшилаш муҳокама қилинди.

Аввалроқ Хитой Мудофаа вазирлиги Хитой ҳарбий кемалари Жанубий-Хитой денгизидаги Хитой ороллари яқинида патруль назоратини олиб борган АҚШ эсминецига огоҳлантириш қилганини маълум қилган эди.   

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш