Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:20 / 30.10.2015
7638
1 дақиқада ўқилади
Reuters: Номаълум давлат авиацияси ИШИДнинг Ливиядаги базаларига зарба берди
Ливияда номаълум давлат самолётлари ИШИД базаларига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Бу ҳақда гувоҳларга асосланган ҳолда Reuters нашри хабар берган.
Сирт тумани ҳудудида амалга оширилган бу ҳужумга қайси давлат авиацияси алоқадор эканини аниқлашнинг иложи бўлмаган.
Шунингдек, расмий ҳукумат ҳам бу ҳужум учун масъулиятни зиммасига олмаган.
Қайд этилишича, октябрь ойида иккинчи марта шундай ҳодиса юз бермоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш