Жамият | 09:18 / 02.11.2015
3918
1 дақиқада ўқилади

«007: Спектр» фильми Буюк Британияда рекорд даражада маблағ йиғди

Бонд саргузаштлари ҳақидаги фильмларнинг 24-қисми, «007: Спектр» фильми Буюк Британия кинопрокатида намойишларнинг илк ҳафтасидаёқ 80,4 млн доллар жамғарди ва Буюк Британия рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Deadline хабар тарқатди.

Бу борадаги олдинги рекорд ҳам Жеймс Бонд ҳақидаги фильм, франшизанинг аввалги картинаси — «007: Скайфолл» бўлган (у кейинчалик жаҳон бўйлаб 1,1 миллиард доллар тўплаганди).

Қайд этилишича, 26 октябрь куни жаҳон экранларига чиқарилган бу фильм 30 октябрга келиб, 31,2 млн доллар ишлашга улгурган. «007: Скайфолл» фильмининг натижаси эса 4 кун ичида 31 млн долларга тенг бўлганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш