Ўзбекистон | 17:01 / 03.11.2015
21704
1 дақиқада ўқилади

Сирғали автобозоридаги Chevrolet Captiva нархлари чет эл йўлтанламаслари билан қиёсланди

Сирғали автобозорида сотилаётган энг харидоргир Chevrolet Captiva кроссоверларининг нархлари унга рақобатчи бўлаётган бир қатор чет эл йўлтанламаслари билан қиёслаб кўрилди.

Келтирилган маълумотларга қараганда, Captiva’нинг ўртача нархлари, йили ва юрган йўлига қараб, 18 минг доллардан 12 минг долларгача бормоқда: агар 2008 йили чиқарилган, механик трансмиссияли 87 минг км йўл босган машина нархи 12 минг доллардан ошмаса, 2012 йил Captiva 2 моделлари 18 минг доллардан камига сотилмаяпти. Бундан ташқари, 14.5 ва 13 минг долларга бу русумдаги машинани харид қилиш мумкин.

Айни пайтда, автобозорда унга рақобатчи бўлаётган Infiniti EX 35 25 минг долларга, Toyota Land Cruiser нархи 16 минг долларга, Toyota RAV 4 23 минг долларга, Hyundai Tucson 16 минг долларга, Toyota Land Cruiser Prado 28 минг долларга баҳоланмоқда.