Ўзбекистон | 14:22 / 04.11.2015
4845
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сув таъминоти тизими бошқаруви яхшиланади

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон вилоятлари ҳокимиятлари қошида сув таъминоти ва канализация ташкилотлари негизида 1 январга қадар “Сувоқова” ягона давлат унитар корхоналари ҳамда уларнинг шаҳарлар ва туманлардаги филиаллари яратилади.

Ҳукуматнинг 30 октябрдаги қарорида айтилишича, бу қайта ташкил этиш соҳа бошқарувини яхшилаш, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш даражасини оширишга қаратилгандир.

Ҳужжатда замонавий бошқарув методлари, ахборот-коммуникацион ва энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш кўзда тутилган.
2016 йилнинг иккинчи чорагига қадар бутун мамлакат бўйлаб абонентларни тўла инвентаризация қилиш, шунингдек, ҳисоб-китоблар компьютеризациясини ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш