Жаҳон | 11:39 / 04.11.2015
9845
1 дақиқада ўқилади

Россия мудофаа вазирлиги Суриядаги операция қачонгача давом этишини маълум қилди

Россия ҳаво космик кучларининг Суриядаги ҳарбий операцияси Башар Асад армиясининг террорчиларга ҳужуми якунлангунига қадар давом этади. Бу ҳақда 4 ноябрь куни АСЕАН давлатлари мудофаа вазирлари кенгашида Россия ҳарбий идораси раҳбари ўринбосари Анатолий Антонов баёнот берди.

“Операция муддати чекланган бўлиб, Сурия армиясининг террорчиларга қарши ҳужумкор ҳаракатлари якунлангунига қадар давом этади”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Шунингдек, Антонов Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари мутлақо қонуний эканлигини яна бир бора таъкидлаб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш