Walmart савдо тармоғининг собиқ раҳбари ўзи бошқарган самолётни парашют ёрдамида йўлга қўндиришга муваффақ бўлди
АҚШнинг Арканзас штатида самолёт учувчиси парашютдан фойдаланган ҳолда ўзи бошқараётган самолётни автомобиль йўлига шошилинч тарзда қўндиришга мажбур бўлган. Самолёт штурвалида АҚШнинг Walmart савдо тармоғининг собиқ ижрочи директори, ўтган йили истеъфога кетган, 56 ёшли Билл Саймон бўлган, деб хабар бермодқа ABC News телеканали.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, учувчи самолётнинг ёнилғи узатиш тизими ишламай қолгандан кейин парвоз баландлигини пасайтиришга қарор қилган. Самолёт бортида яна икки йўловчи бўлган.
CNBC телеканалининг таъкидлашича, Саймон Фейетвилл шаҳридаги аэродромга қўнмоқчи бўлган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган. Учувчи бунинг ўрнига самолётни Мартин Лютер Кинг сайилгоҳига фалокат парашютини қўллаган ҳолда қўндирган.
Самолёт қўниш пайтида юк машина ва бир енгил машина билан тўқнашиб кетган. Автомобилларда бир неча бола бўлган, бироқ ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган. Ҳайдовчилар ва учувчи кичик жароҳатлар билан чекланиб қолган.