Жаҳон | 17:25 / 07.11.2015
5603
1 дақиқада ўқилади

Масжидул Ҳаромдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари 2016 йилда якунига етказилади

Саудия Арабистонидаги Масжидул Ҳаром масжидида давом этаётган қайта қурилиш ва таъмирлаш ишлари 2016 йил Рамазон ойига қадар бутунлай якунига етказилиши маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, Масжидул Ҳаром олдин бир миллион (1 млн) намозхонни ўз бағрига олган бўлса, қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етгач, тўрт миллион (4 млн) намозхонни қабул қилади.

Шунингдек, Масжидул Ҳаромдаги қайта қуриш ишлари тугатилгач, лойиҳага кўра, Мадина шаҳридаги Пайғамбар алайҳиссаломнинг масжидлари – Масжидун Набавий ҳам кенгайтирилиши режалаштирилган, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб портали.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш