Жаҳон | 18:03 / 09.11.2015
4375
1 дақиқада ўқилади

Россия Эрон билан С-300 бўйича шартнома имзолади

Россия ва Эрон С-300 ракеталарга қарши мудофаа тизимларини етказиб бериш борасида шартнома имзолади, деб хабар беради РИА Новости.

“Гап С-330, ракеталарга қарши мудофаа тизими ҳақида кетмоқда, шартнома аллақачон имзоланди”, - деди “Ростех” раҳбари Сергей Чемезов Дубай авиасалонида.

Унинг сўзларига қараганда, шартноманинг биринчи қисми бажарилганидан сўнг Эрон Россияга нисбатан илгари бажарилмаган шартномалар юзасидан эътирозларини бекор қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш