Жамият | 10:38 / 10.11.2015
4762
1 дақиқада ўқилади

Мексикада "Макдоналдс" ресторани "каламушли гамбургер" туфайли ёпиб қўйилди

Мехико штати бош прокуратураси 9 ноябрь куни тез тайёрланадиган овқатлар тақдим қилиш билан шуғулланадиган "Макдоналдс" ресторанлари тармоғини ёпди. Мехико яқинидаги Тлалнепантле ҳудудида жойлашган бу ресторанда сотилган гамбургердан каламуш боши топилган.

El Universal портали маълумотига кўра, ресторан мижозларидан бири шундай таомдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Мексикадаги "Макдоналдс" вакиллари бу ҳодисадаги айбни ўзидан соқит қилмоқда ва буни туҳмат сифатида кўрмоқда.

Айни вақтда интернетда "каламушли гамбургер" суратлари тарқалган.

Прокуратура текширувлар жараёнида ресторанни ёпиб қўйган.

Жабрланувчи томонидан судга "Макдоналдс"га нисбатан даъво берилиши ҳақида маълумот йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш